2020 йилда Самарқанд вилоятида пробация назоратида бўлган шахслардан 355 нафарининг ўталмай қолган жазо муддатлари оғирроқ жазо турларига,
хусусан, 185 нафарининг жазоси озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2020 йилда Самарқанд вилояти ИИБ пробация назоратидаги 6 379 нафар шахснинг 3 793 нафари бевосита озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо муддатларини ўтаётган бўлса, 2 586 нафари рўйхат ҳисобига олинган.
Ўтган йилда белгиланган жазони ўташга ҳалол муносабатда бўлган 2 667 нафар назоратдаги шахснинг ўталмай қолган жазоси муддатидан илгари тугатилиб, улар шартли равишда озод этилди. Аммо берилган имкониятдан тўғри фойдаланмасдан, тайинланган жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб юрган шахслардан 355 нафарининг жазоси оғирлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.