Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда пробация назоратидаги шахсларнинг 355 нафари яна қайта жазога маҳкум этилди

Самарқандда пробация назоратидаги шахсларнинг 355 нафари яна қайта жазога маҳкум этилди

2020 йилда Самарқанд вилоятида пробация назоратида бўлган шахслардан 355 нафарининг ўталмай қолган жазо муддатлари оғирроқ жазо турларига, 

хусусан, 185 нафарининг жазоси озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2020 йилда Самарқанд вилояти ИИБ пробация назоратидаги 6 379 нафар шахснинг 3 793 нафари бевосита озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо муддатларини ўтаётган бўлса, 2 586 нафари рўйхат ҳисобига олинган.

Ўтган йилда белгиланган жазони ўташга ҳалол муносабатда бўлган 2 667 нафар назоратдаги шахснинг ўталмай қолган жазоси муддатидан илгари тугатилиб, улар шартли равишда озод этилди. Аммо берилган имкониятдан тўғри фойдаланмасдан, тайинланган жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб юрган шахслардан 355 нафарининг жазоси оғирлаштирилган.


Киритилган вақти: 26/01/2021 17:19.   Кўрилганлиги: 604
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandda-probatsiya-nazoratidagi-shaxslarning-355-nafari-yana-qayta-jazoga-mahkum-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.