Эртага халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ҳокими Э.Турдимов жорий йил якунлари ва 2022 йил режалари юзасидан аҳолига мурожаат қилиши режалаштирилган.
Сессия олдидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун бугун вилоят бўйлаб пресс-тур ташкил этилди.
Журналист ва блогерлар дастлаб Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивида кўп қаватли турар жой бинолари қурилиши билан танишди.
Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида 551 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Шунга кўра, аҳолини замонавий уй-жой билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Қорасув массивида 10 та 16 қаватли 928 хонадонли тураржой бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди. 2022 йилнинг биринчи чорагида эса 3 та 16 қаватли ва 2 та 25 қаватли тураржой бинолари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, уй-жойга муҳтож фуқароларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида Қорасув массивида субсидия тартибида бериладиган кўп хонадонли тураржой бинолари қурилмоқда.
Самарқанд лойиҳалаш институти директори С.Тошев ушбу массив ва шаҳарнинг Ширин маҳалласи ҳамда темирйўл орти ҳудудида қуриладиган кўп қаватли уйлар лойиҳалари ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, пресс-тур қатнашчилари массивдаги янги таълим ва тиббиёт муассасалари билан танишди.
Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.