Бугун Самарқандда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда халқ таълими тизимида самарали меҳнат қилган педагоглар иштирок этди.
- Отам, онам ўқитувчи, шунинг учун ҳам ушбу касб эгаларининг фидокорона хизматини яқиндан биламан, - деди тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов. – Халқ таълими тизимида жуда ҳам орқада эдик, бу йилги натижаларимизда бироз олдинга силжиш бўлди. Бунга эришиш учун ҳамма бирдек ҳаракат қилди. Насиб бўлса, янги ўқув йилида ундан ҳам яхши натижаларга эришамиз, таълим сифатини сиздек фидойи, тажрибали ва билимли ўқитувчилар кўтаришига ишонамиз.
Байрам тадбирида қатнашган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева вилоятда мавжуд 1260 та мактабда меҳнат қилаётган 58 мингдан ортиқ педагогларни касб байрами билан қутлади.
- Ўсиб келаётган ёшларни илм-маърифатли, она юртимизга ва қадриятларимизга юксак ҳурмат ҳамда муҳаббат руҳида тарбиялаш, дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшган буюк аждодларимизга муносиб ворислар этиб тарбиялашда азиз устозларнинг масъулиятли ва шарафли меҳнати ҳар қанча таҳсину эътирофга лойиқдир, - деди З.Шодиева.
Байрам тадбирида вилоятимиз мактабларида фаолият олиб бораётган маҳоратли, салоҳиятли ва маърифатли 8 нафар ўқитувчи “Халқ таълими фидойиси” ҳамда 49 нафар педагог “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Шунингдек, самарали фаолият юритган 31 нафар халқ таълими ходимлари – туман, шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари, мактаб директорлари, методистлар, директор ўринбосарлари ва ўқитувчиларга фахрий ёрлиқлар топширилди.
Бундан ташқари, Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган “30 йилликка 30 та мукофот” танловида ғолиб бўлган 30 нафар ўқитувчи “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан мукофотланди. Ушбу танловда “Энг яхши мақола”, “Энг яхши видеоролик” номинациялари бўйича 1545 нафар ўқитувчи иштирок этди.
Тадбирда халқ таълими бошқармаси бошлиғи З.Шодиевага халқ таълими вазирлигининг фахрий ёрлиғи топширилди.
Хуршида Эрназарова.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.