Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда 1700 нафардан ортиқ ўқитувчи электрон журнал билан ишлаш бўйича малака оширади

Самарқандда 1700 нафардан ортиқ ўқитувчи электрон журнал билан ишлаш бўйича малака оширади

Самарқанд шаҳридаги мактабларда кундалик тизими жорий этилмоқда. 1700 дан ортиқ ўқитувчилар семинарлар доирасида электрон журнал билан ишлашга ўргатилади.

Самарқанд шаҳридаги 55-мактабда кунига олтита семинар бўлиб ўтмоқда.
- Ўқитувчилар билан машғулотлар таркиби тизимнинг имкониятларига йўналтирилган, аксарият вақт амалий вазифаларни бажаришга ажратилган. Бундай ўқув жараёнларининг асосий вазифаси ўқитувчиларга қандай қилиб Кундалик ёрдамида ҳужжатларни қисқартириш, иш жараёнини соддалаштириш мумкинлигини кўрсатишдир, - дейди кундалик методисти Гулнора Исмоилова.
Синфхонада ўқитувчи логин паролни олади ва тизимда тўлиқ ишлайди. Иш жараёнида қийинчиликларга дуч келган ўқитувчилар 17:00 дан 19:00 гача қўшимча маслаҳат олиш учун кундалик методистларига мурожаат қилишлари мумкин.
- Aксарият ўқитувчилар учун белгиланган иш оқимига технологияни киритиш катта қийинчилик туғдиради, - дейди Самарқанд шаҳридаги 55-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси Гулшан Қобилова. - Кундаликнинг ўқитувчиларга қандай кўмак бериши тўғрисида батафсилроқ билиб, ҳайрон қолдим. Чунки электрон журнал билан ишлай олмаслигимдан хавотирланган эдим. Aммо тизимнинг функционал имкониятларини кўриб чиқиб, кундаликдаги ҳамма нарса ўқитувчининг ишини енгиллаштирадиган тарзда жойлаштирилганлигини англадим. Семинар давомида ишнинг асосий тамойилларини пухта ўзлаштирдим ва тезда электрон журнални ўзим тўлдирдим.
Давлат таълим муассасалари билан бир қаторда “Redbridge International School” ҳамда “Истиқболли таълим” каби хусусий мактабларнинг педагогик таркиби ва раҳбарияти рақамли таълим платформаси билан ишлашни ўрганмоқда.
Кундалик компанияси методистлари, шунингдек, бошланғич синф ота-оналар қўмитаси раислари учун йиғилишлар ўтказилди. Ота-оналарга электрон кундаликнинг имкониятлари ва фунциялари маъқул келди. Кўпчилик йиллик 9200 сўм эвазига кўплаб қўшимча афзалликлар таъминланишини таъкидлади. Жумладан, таълим беришни ишончли назорат қилиш, ўқиш ва мактабдаги барча масалаларни масофадан туриб ҳал қилиш имконияти яратилди.

Киритилган вақти: 01/02/2021 09:03.   Кўрилганлиги: 560
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandda-1700-nafardan-ortiq-oqituvchi-elektron-jurnal-bilan-ishlash-boyicha-malaka-oshiradi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.