Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд йирик халқаро илмий конференцияга мезбонлик қилди

Самарқанд йирик халқаро илмий конференцияга мезбонлик қилди

Унда 10 дан зиёд мамлакатлардан 200 га яқин иштиркчилар қатнашди ва тақдимотлар ўтказишди. 

Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ва Самарқанд вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги Innovative Centreda   халқаро "Shaping the Science"  4-конференцияси бўлиб ўтди. Унда 10 дан зиёд мамлакатлардан 200 га яқин иштиркчилар қатнашди ва тақдимотлар ўтказишди. 

"Shaping the Science-4" конференциясининг мазмуни бу таълимни ривожлантириш, илм-фан ва педагогика соҳасида айнан амалий ечимлар таклиф этишга қаратилган дунёнинг энг нуфузли олимлари билан Ўзбекистон ёшларини бир платформага жамлайдиган тадбир ҳисобланади.

2022 йилнинг 15 январь куни Нобел мукофоти лауреати, Корнелл Университети профессори Herold Varmus мазкур платформада ўқувчиларга юзланиб Ўзбекистон жаҳон илм-фан марказларидан бирига айланиши бу бутун бир олимлар авлодини етиштириш орқали бўлишини таъкидлаган эди.

Хорижий тилларни оммалаштириш агентлининг Самарқанд вилоят ҳудудий вакиллик раҳбари Мухаммадхон Солиев ўз фикрини билдирдилар:

– Юртимиз таълим тизимини янада ривожлантириш учун биз турли замонавий техналогиялардан фойдаланган ҳолда буни амалга оширишимиз мумкин  Wi-Fi  зоналар IT  парклар очилиши рақамли таълим тизимини юксалишига хизмат қилади. Рақамли таълимнинг жорий этилиши учун талаба ёшларни ҳамда ўқитувчиларни рақамли технологиялар билан ишлаш қобилиятларини ўстириш ва интернет орқали турли очиқ курслар ташкил этиш орқали бажариш мумкин.

Мазкур конференцияда Марказий Осиё ва дунёнинг турли мамлакатларидан юқори малакали ўқитувчи-профессорлар таълим, амалий фанлар, табиий фанлар, иқтисодиёт ва тиббиёт соҳаларига оид мавзуларда давра суҳбатлари ташкил этилди ҳамда илмий тадқиқотларга қизиқувчи талабаларга ва ўқитувчиларга керакли маслаҳат ва кўникмалар берилди. Конференция ишларида Ўзбекистон, Буюк Британия, АҚШ, Франция, Германия, Жанубий Корея, Греция, Ҳиндистондан маърузачилар ва Самарқанддаги энг нуфузли давлат олий ўқув юртларида фаолият юритаётган ректор ва ўқитувчилар иштирок этдилар.

Анжуманда маҳаллий экспертлар билан бир қаторда халқаро экспертлар қатнашди ва чет тили сифатида инглиз тилини ўқитиш ўқитувчилар билим салоҳиятига тўлиқ боғлиқлигидан тортиб, инглиз тилини ўрганишнинг замонавий методлари ҳақида фикр билдирди. Халқаро экспертлар тақдим этган презентасиялар орқали ўқитувчилар нафақат бошқа давлатлардаги ўқитиш методикаларидан хабардор бўлишлари, балки шу экспертларга ўз савол ва истакларини баён этишлари мумкин бўлди.

 

Жамилов Фирдавс,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг

Самарқанд вилоят ҳудудий вакиллик медиа-волонтёри.


Киритилган вақти: 18/11/2022 21:01.   Кўрилганлиги: 859
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-yirik-xalqaro-ilmiy-konferentsiyaga-mezbonlik-qildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.