Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд халқаро аэропорти янги қиёфа касб этади

Самарқанд халқаро аэропорти янги қиёфа касб этади

Самарқанд халқаро аэропорти қарийб 83 миллион долларлик лойиҳа эвазига янгидан қурилмоқда.

Ўтган йили учиш-қўниш йўлаги қайта бунёд этилган эди. Ҳозирда бу ерда янги терминал тўлиқ тикланиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Йўл, автотураргоҳ ва ёритиш устунлари барпо этилмоқда.

Маълумки, Мирзо Улуғбекнинг буюк мероси Самарқанднинг тимсолига айланган. Шу боис янги аэропорт биноси аллома бобомизнинг «Зижи жадиди Кўрагоний» китоби шаклида барпо этилган. Терминалнинг эни 175, баландлиги 25 метр. Бир соатда 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.

Янгиланган аэропортда “очиқ осмон” режими қўлланилади, карго хизмати ҳам йўлга қўйилади. Янги терминал келгуси ойда фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.

ФОТОРЕПОРТАЖ

Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат) ЎзА


Киритилган вақти: 11/02/2022 12:27.   Кўрилганлиги: 418
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-xalqaro-aeroporti-yangi-qiyofa-kasb-etadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.