Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Нарпай тумани мактабгача таълим бўлими - Товар-моддий қимматликлар гуруҳи ҳисобчиси;
— Булунғур тумани мактабгача таълим бўлими - Марказлаштирилган молия-бухгалтерия бўлими иқтисодчиси.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Бошқарманинг IT технологиялар ва ахборот хавфсизлиги бўйича бош мутахассис.
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани ирригация бўлими - Сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича бош мутахассис.
Самарқанд вилояти Маданият бошқармаси:
— Ургут тумани Маданият бўлим - Бўлим мудири.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
Ҳужжатлар 2021 йил 1 июлдан 10 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.