Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Кадастр агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Кадастр агентлиги Каттақўрғон шаҳар бўлими - Бош инспектори;

— Кадастр агентлиги Ургут туман бўлими - Етакчи инспектори.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Бошқарма - Сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими бошлиғи;

— Жомбой тумани ирригация бўлими - Сув ресурсларидан фойдаланиш ва диспетчерлик хизмати шўъбаси бош мутаҳассиси;

— Дарғом ирригация тизими бошқармаси - Таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва мониторинг қилиш шўъбаси мудири.

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Бошқарма бошлиғи ўринбосари;

— Булунғур тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Бўлим бошлиғи;

— Тойлоқ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Бўлим бошлиғи;

— Нарпай тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Бўлим бошлиғи.

Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Жомбой тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бош инспектори.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Нарпай туман бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Жомбой тумани "Қўнғирот" МФЙ Ёшлар ишлари агентлиги вакили.

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Пахтачи тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Умумий бўлим мутахассиси;

— Каттақўрғон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Умумий бўлим мутахассиси.

Пастдарғом туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими етакчи мутахассиси.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 18 январдан 27 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 18/01/2022 19:39.   Кўрилганлиги: 407
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi658954

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.