Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Жомбой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Касбга қайта ўқитишни ташкил этиш шўъбаси мудири;

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Нарпай туман қишлоқ хўжалиги бўлими - Бошлиқ ўринбосари.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Давлат активларини сотишга тайёрлаш ва сотиш ишларини мувофиқлаштириш бўлими 1-тоифали мутахассиси.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Дарғом ирригация тизими бошқармаси - Пастдарғом туман Хончорбоғ ва КРС участкаси бошлиғи;

— Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси - Илмий-техник ахборот бўйича муҳандис.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Пахтачи туман мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати Иқтисодчиси.

 Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимларни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 11 августдан 20 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 11/08/2021 17:22.   Кўрилганлиги: 500
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi589

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.