Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси:
— Комплаенс хизмати - Бош мутахассиси;

— Лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари сифати назорати бўлими инспектори;

— Архитектура, лойиҳалаш ва бош режаларга риоя қилиш устидан назорат бўлими мутахассиси.

Самарқанд вилояти Қурилиш бош бошқармаси:
— Пайариқ туман қурилиш бўлими - Бош мутахассиси;

— Каттақўрғон шаҳар қурилиш бўлими - Бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Тойлоқ туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат назорати бўйича мутахассиси.

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Пахтачи туман бўлими - Бош мутахассиси.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Пахтачи тумани бўлими - Ижтимоий ҳимоя ягона реестири орқали давлат ижтимоий ҳизматлари ва ёрдамини тақдим этиш шўъбаси етакчи мутахассиси;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Пахтачи тумани бўлими - Бўлим бошлиғи ўринбосари.

Булунғур туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Пайариқ тумани мактабгача таълим бўлими - Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги МТТ лар фаолиятини ташкил этиш бўйича мутахассиси;

— Тойлоқ тумани мактабгача таълим бўлими - Бош иқтисодчи;

—Самарқанд тумани мактабгача таълим бўлими - Бош ҳисобчи.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 17 февралдан 26 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 17/02/2022 13:42.   Кўрилганлиги: 320
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi584736

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.