Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди569874

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди569874

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Каттақўрғон шаҳар бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва бошқа тўловларни ташкил қилиш шўъбаси Катта инспектори;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Пахтачи тумани бўлими - Бўлим бошлиғи;

— Марказлашган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими - Бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Булунғур тумани ҳокимлиги молия бўлими - Ободонлаштириш коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш тадбирларини молиявий таъминлаш шўъбаси Бош иқтисодчи;

— Пасдарғом тумани ҳокимлиги молия бўлими - Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси Бош мутахассиси;

— Булунғур тумани ҳокимлиги молия бўлими - Давлат мақсадли дастурлари мониторинги масалалари бўйича мудир ўринбосари-шўъба мудири;

— Тойлоқ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини жорий этиш ва томарқа ерларини ривожлантириш шўъбаси Бош мутахассиси;

— Пахтачи тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бюджетни даромадлар базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими бошлиғи.

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Бошқарма - Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Пахтачи туман бўлими - Бош мутахассиси;

— Пахтачи туман бўлими - Бўлим бошлиғи ўринбосари.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Пахтачи тумани бўлими - Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш, "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар баланси"ни мувофиқлаштириш шўъбаси мутахассиси;

— Самарқанд шаҳар "Чашма" МФЙ ёшлар етакчиси.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 1 мартдан 10 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Киритилган вақти: 01/03/2022 12:40.   Кўрилганлиги: 375
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi569874

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.