Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
Самарқанд вилоят ҳокимлиги:
— Вилоят ҳокимлиги - Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти Етакчи мутахассиси.
Булунғур туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Бош бухгалтер.
Пахтачи туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Қишлоқ ва сув хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Бош мутахассиси.
Қўшработ туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича Етакчи мутахассиси;
— Туман ҳокимлиги - Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўъбаси мудири;
Нарпай туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Ижро назорати бўйича Бош мутахассиси.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Ургут тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бўлим мудири;
— Иштихон тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бюджет ижроси ва ҳисоби шўъбаси мудири - Бош ҳисобчиси.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Пастдарғом туман бўлими бошлиғи;
Самарқанд вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси:
— Комплаенс хизмати Бош мутахассиси.
Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Пахтачи тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Бошлиқ ўринбосари-Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги сектори раҳбари;
Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Пайариқ туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Бош ҳисобчиси.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги хузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлигининг "Самарқандсувқурилишинвест" давлат муассасаси:
— Лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник назорат қилиш бўлими - Етакчи мутахассиси.
Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Бошқарма - Коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат шўъбаси мутахассиси.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.
Ҳужжатлар 2022 йил 1 февралдан 10 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.