Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Давлат активларини реестрини юритиш бўлим бошлиғи;

— Ички назорат ва компланс хизмати шўъбаси мудири;

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Нарпай тумани 2 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими - Ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси чет тили фанлари методисти.

Самарканд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Бошқарма - Туризм ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш бўлим бошлиғи;

— Бошқарма - Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва дастурларни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Ургут тумани мактабгача таълим бўлими - Бош бухгалтер ўринбосари;

— Ургут тумани мактабгача таълим бўлими - Ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича гуруҳи бухгалтери;

— Қўшработ тумани мактабгача таълим бўлими - Давлат харидлари ва шартномалар бўйича бухгалтер.

Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Тойлоқ тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бош инспектори.

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Бошқарма - Қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар таҳлили бўлими Бош мутахассиси;

— Пахтачи туман бўлими - Бўлим бошлиғи ўринбосари.

Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими - Бош мутахассиси;

— Нарпай тумани статистика бўлими - Етакчи мутахассиси.

Нарпай туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Бош ҳисобчи.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 2 февралдан 11 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 02/02/2022 11:39.   Кўрилганлиги: 398
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi3584

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.