Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
Қўшработ туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими етакчи мутахассиси.
Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Бошқарма - Таълим сифатини таъминлаш ва инновацион технологияларни жорий этиш бўлими методисти;
— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати иқтисодчиси;
Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Тойлоқ тумани халқ таълими бўлими - Махсус таъмирлаш ва эксплуатация хизматлари бош мутахассиси.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Нарпай туман бўлими бошлиғи;
— Нарпай туман бўлими бошлиғи ўринбосари.
Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси.
Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Жомбой туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.
Самарқанд вилояти Маданият бошқармаси:
— Бошқарма - Кадрлар бўйича инспектор;
— Бошқарма - Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.
Ҳужжатлар 2021 йил 18 декабрдан 27 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.