Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Нарпай туман бўлими - Бош мутахассиси.
Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Пайариқ туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Ташкилий назорат, таҳлил ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси;
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси - Матбуот котиби;
— Пайариқ тумани ирригация бўлими - Бўлим бошлиғи.
Самарқанд вилояти ҳудудий "Чорванасл" маркази:
— Инновация ва идентификация ишларини ташкиллаштириш шўъбаси етакчи мутахассиси;
— Ургут тумани вакиллиги етакчи мутахассиси;
— Нарпай тумани вакиллиги етакчи мутахассиси.
Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Пастдаргом туман 106 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;
— Пастдаргом туман 60 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.
Ҳужжатлар 2021 йил 30 ноябрдан 9 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.