Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бошқарманинг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўлими - Етакчи мутахассиси;
— Бошқарманинг Марказлашган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими - Бош мутахассиси;
— Бошқарманинг Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни молиялаштириш бўлими - Бош мутахассиси;
— Бошқарманинг "Пенсия" дастурий таъминоти маъмуриятчилиги шўъбаси - Бош мутахассиси.
Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Каттақўрғон туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Хавсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Тойлоқ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Давлат мақсадли дастурлари мониторинги масалалари бўйича мудир ўринбосари-шўъба мудири;
Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Самарканд туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Касбга қайта ўқитишни ташкиллаштириш шўъбаси мудири.
Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Бошқарманинг Қурилиш, жиҳозлаш ва бинолардан фойдаланишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи.
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Пастдарғом тумани ирригация бўлими - Сув ресурсларидан фойдаланиш ва диспетчерлик хизмати шўъбаси етакчи мутахассиси.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Жомбой тумани бўлими - Беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси;
— Каттақўрғон шаҳар бўлими - Бўлим бошлиғи.
Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Қўшработ тумани 67 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.
Ҳужжатлар 2021 йил 2 декабрдан 11 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.