Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматини ташкил этиш методисти;

— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати бош бухгалтер ўринбосари;

— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати Иқтисодчиси;

— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси мудири;

— Самарқанд тумани мактабгача таълим бўлими - Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъбаси методисти.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Бошқарма - Кадрлар бўлими бошлиғи;

— Пастдаргом туман 91 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

Самарканд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани туризм ва спорт бўлими - Туризм бўйича бош мутахассиси;

— Нуробод тумани туризм ва спорт бўлими - Спорт бўйича бош мутахассиси.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Жомбой тумани ирригация бўлими - Сув ресурсларидан фойдаланиш ва диспетчерлик хизмати шўъбаси бош мутахассиси.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Қишлоқ ҳўжалиги экинлари уруғларининг етиштиришлиши ва таъминотини назорат қилиш бўлими Катта инспектори;

— Булунғур тумани бўлими - Бўлим бошлиғининг ўринбосари.

Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
— Бошқарма - Ижтимоий соҳа статистикаси бўлими Бош мутахассиси;

— Бошқарма - Турмуш даражаси статистикаси ва уй хўжаликлари кузатувлари бўлими мутахассиси.

Нарпай туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Бош ҳисобчиси.

Жомбой туман ҳокимлиги:
— Тумани ҳокимлиги - Ташкилий кадрлар гуруҳи 1-тоифали мутахассиси.

Нуробод туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича бош мутахассиси.

Булунғур туман ҳокимлиги:
—  Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Етакчи мутахассиси.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 15 февралдан 24 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 15/02/2022 12:02.   Кўрилганлиги: 391
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi26497

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.