Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси:
— Бошқарманинг Таълим сифатини таъминлаш ва инновацион технологияларни жорий этиш бўлими методисти;

— Бошқарманинг Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва мониторинг бўлими методисти;

— Бошқарманинг Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва таҳлил бўлими методисти;

— Булунғур туман мактабгача таълим бўлими - Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъбаси мудири;

— Пахтачи туман мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати иқтисодчиси;

— Пайариқ туман мактабгача таълим бўлими - Кадрлар билан ишлаш шўъбаси мутахассиси;

— Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими - Ахборот коммуникация техналогияларини жорий этиш бўйича мутахассиси;

— Жомбой туман мактабгача таълим бўлими - Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги МТТ лари фаолиятини ташкил этиш бўйича мутахассиси;

— Иштихон туман мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати бошлиғи -бош бухгалтери;

— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича мутахассис.

Самарқанд вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси:
— Тойлоқ тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бош инспектори.

Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
— Булунғур туман статистика бўлими - Бош мутахассиси;

— Оқдарё туман статистика бўлими - Етакчи мутахассиси.

Самарқанд туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Инвестиция ва ташқи савдо бўлими етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Пастдарғом тумани 24 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Ургут тумани 43 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Нуробод тумани 70 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 22 октябрдан 31 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 22/10/2021 20:38.   Кўрилганлиги: 478
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi25484

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.