Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси:
— Бошқарманинг Таълим сифатини таъминлаш ва инновацион технологияларни жорий этиш бўлими методисти;
— Бошқарманинг Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва таҳлил бўлими методисти;
— Пахтачи туман мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати иқтисодчиси;
— Пайариқ туман мактабгача таълим бўлими - Кадрлар билан ишлаш шўъбаси мутахассиси;
Самарқанд вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси:
— Тойлоқ тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бош инспектори.
Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
— Булунғур туман статистика бўлими - Бош мутахассиси;
— Оқдарё туман статистика бўлими - Етакчи мутахассиси.
Самарқанд туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Инвестиция ва ташқи савдо бўлими етакчи мутахассиси.
Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Пастдарғом тумани 24 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;
— Ургут тумани 43 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;
— Нуробод тумани 70 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.
Ҳужжатлар 2021 йил 22 октябрдан 31 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.