Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Нуробод тумани халқ таълими бўлими - Мудири ўринбосари;
— Ургут тумани халқ таълими бўлими - Мудири ўринбосари;
— Нарпай тумани халқ таълими бўлими мудири.
Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Пайариқ тумани мактабгача таълим бўлими - Ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтер;
— Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими - Давлат харидлари ва шартномалари бўйича ҳисобчи.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Ургут тумани бўлими - Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш, "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар баланси"ни мувофиқлаштириш шўъбаси мутахассиси;
— Каттақўрғон шаҳар "Ғарб Мачит" маҳалласи ёшлар етакчиси.
Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳафоза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Нуробод туман ҳокимлиги - "Олға" маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси.
Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Ургут тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бошлиғи;
— Ургут тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.
Ҳужжатлар 2022 йил 13 апрелдан 22 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.