Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Тойлоқ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш инпектори;

— Пайариқ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Маҳаллий бюджет шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Нуробод тумани ҳокимлиги молия бўлими - Давлат мақсадли дастурлари мониторинги масалалари бўйича мудир ўринбосари-шўъба мудири;

— Пастдарғом тумани ҳокимлиги молия бўлими - Давлат мақсадли дастурлари мониторинги масалалари бўйича мудир ўринбосари-шўъба мудири;

— Булунғур тумани ҳокимлиги молия бўлими - Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси Бош мутахассиси;

— Булунғур тумани ҳокимлиги молия бўлими - Давлат мақсадли дастурлари мониторинги масалалари бўйича мудир ўринбосари-шўъбаси мудири;

— Ургут тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бюджет даромадлари базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими бошлиғи.

Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошкармаси:
— Булунғур туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими - Бош мутахассиси;

— Жомбой туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими - Бўлим бошлиғи.

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
—  Қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар таҳлили бўлими бошлиғи;

— Ходимлар билан ишлаш ва махсус ишлар бўлими Бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Тойлоқ туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат назорати бўйича мутахассиси.

Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
— Бош юрисконсульти.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 13 апрелдан 22 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 13/04/2022 17:50.   Кўрилганлиги: 388
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi25147891

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.