Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Ирригация тизимлари ва гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бўлими бошлиғи.
Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Бошқарманинг Саноат зоналарини ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси;
— Нарпай тумани бўлими бош мутахассиси.
Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Пахтачи тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиқ ўринбосари.
Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Пахтачи тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Агротехнологиялар масалалари бўйича бошлиқ ўринбосари.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
Ҳужжатлар 2021 йил 17 майдан 26 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.