Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Ирригация тизимлари ва гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бўлими бошлиғи.

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Бошқарманинг Саноат зоналарини ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси;

— Нарпай тумани бўлими бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Пахтачи тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиқ ўринбосари.

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
—  Пахтачи тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Агротехнологиялар масалалари бўйича бошлиқ ўринбосари.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали  орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 17 майдан 26 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 17/05/2021 11:54.   Кўрилганлиги: 470
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi1

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.