Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Бошқарманинг Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси;
— Тойлоқ туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Бухгалтер (0.5);
— Оқдарё туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Бош мутахассиси.
Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Бошқарманинг Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва мониторинг бўлими;
— Қўшработ тумани мактабгача таълим бўлими - Давлат харидлари ва шартномалар бўйича бухгалтер;
— Булунғур тумани мактабгача таълим бўлими - Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича бухгалтер;
— Пахтачи тумани мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати Иқтисодчиси;
— Пахтачи тумани мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати Ҳисобчиси;
Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Пастдаргом туман 123 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.
Нуробод туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича 1-тоифали мутахассиси.
Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси:
— Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси - Етакчи мутахассиси;
— Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўлими - Бўлим бошлиғи.
Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Нарпай тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Ходимлар, ҳужжатлар, ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси.
Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Қўшработ тумани бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Нарпай тумани ҳокимлиги молия бўлими - Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш сектори бош мутахассиси.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.
Ҳужжатлар 2021 йил 9 декабрдан 18 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.