Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Қурилиш бош бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар бўлими бош мутахассиси;

— Самарқанд тумани бўлими бош мутахассиси.

 Самарқанд вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошкармаси:
— "Ягона ҳисоб-китоб маркази" ва "Таъмирлаш тиклаш хизмат кўрсатиш" ДУК фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўлими бош мутахассиси;

— Молиявий - иқтисодий таҳлил ва бухгалтерия ҳисоби бўлими бош мутахассиси;

— Самарқанд тумани бўлими бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Пайариқ тумани бўлими Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган шахсларга ёрдам кўрсатилишини мувофиқлаштириш ва ташкилий-назорат бўйича етакчи мутахассиси.

Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси:
— Кадрлар бўйича бош инспектор.

"Самарқандсувқурилишинвест" давлат муассасаси:
— Молиялаштириш ва хўжалик шартнома муносабатлари бўлими бошлиғи.

Пахтачи тумани ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ҳоким ўринбосари бош мутахассиси.

 Қўшработ тумани ҳокимлиги:
— Туман ҳокими ёрдамчиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 23 июлдан 1 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

 Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Пахтачи тумани "Наҳрипай" маҳалла фуқаролари йиғини ҳоким ёрдамчиси;

— Пахтачи тумани "Бўстон" маҳалла фуқаролари йиғини ҳоким ёрдамчиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 23 июлдан 27 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


Охирги ўзгариш: 23/07/2022 18:31.   Кўрилганлиги: 264
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-mustaqil-tanlov-elon-qilindi655987

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.