Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Нуробод тумани "Юксалиш" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси;

— Паст Дарғом тумани "Пўлатчи" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси;

— Паст Дарғом тумани "Ўтарчи" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси;

— Паст Дарғом тумани "Пахтачи" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси;

— Пахтачи тумани "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси;

Ҳужжатлар 2022 йил 26 августдан 30 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

 Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш, "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар баланси"ни мувофиқлаштириш шуъбаси бошлиғи;

 Кадастр агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Самарқанд шаҳар бўлими етакчи инспектори.

 Самарқанд вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бошқармаси:
— Булунғур тумани бўлими маҳалла институтини ривожлантириш, «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилини жорий этиш, маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича етакчи мутахассис;

— Каттақўрғон тумани бўлими ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган шахсларга ёрдам кўрсатилишини мувофиқлаштириш ва ташкилий назорат бўйича етакчи мутахассис.

 Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси:
— Тойлоқ тумани бўлими бош мутахассис.

Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Булунғур тумани бўлими молиявий ва шартномавий муносабатлар масалалари бўйича етакчи мутахассиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 26 августдан 4 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


Охирги ўзгариш: 29/08/2022 11:48.   Кўрилганлиги: 292
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-mustaqil-tanlov-elon-qilindi652487

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.