Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Нарпай тумани бўлими бошлиғи ўринбосари;
— Жомбой тумани бўлими бош мутахассиси;
— Пайариқ тумани бўлими бош мутахассиси.
Самарқанд вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси:
— Пахтачи тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни молиялаштириш бўлими етакчи мутахассиси.
Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар бўлими бош мутахассиси.
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Бошқарманинг матбуот котиби;
— Мианкал-Тос ирригация тизими бошқармаси Бош гидрометри.
Кадастр агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани бўлими бош инспектори.
Нарпай тумани ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари бош мутахассиси.
Пахтачи тумани ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ҳоким ўринбосари бош мутахассиси.
Ҳужжатлар 2022 йил 29 июндан 8 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Нарпай тумани "Ипак йўли" маҳалла фуқаролари йиғини ҳоким ёрдамчиси.
Самарқанд вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси:
— Самарқанд шаҳар "Амир Темур" маҳалла фуқаролари йиғини хотин-қизлар фаоли;
— Самарқанд шаҳар "Хўжағунжойиш" маҳалла фуқаролари йиғини хотин-қизлар фаоли.
Ҳужжатлар 2022 йил 29 июндан 3 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.