Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди362514

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди362514

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали  вилояти оила ва хотин қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Бошқарма - Давлат ветеринария назорати шўъбаси - Бош мутахассис;

— Бошқарма - Ҳайвонлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўлими - Бош мутахассис;

— Пахтачи тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Бош ҳисобчи.

 Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Нарпай тумани мактабгача таълим бўлими - Товар-моддий қимматликлар гуруҳи - Раҳбар;

— Каттақўрғон тумани мактабгача таълим бўлими - Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъбаси - Мудир;

— Каттақўрғон тумани мактабгача таълим бўлими - Бош ҳисобчи;

— Пахтачи тумани мактабгача таълим бўлими - Ходимлар билан ҳисоблар бўйича - Ҳисобчи.

Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
— Булунғур тумани статистика бўлими - Бош мутахассис;

— Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими - Бош мутахассис.

 Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Ургут тумани ҳокимлиги молия бўлими - Мудир;

— Пастдарғом тумани ҳокимлиги молия бўлими - Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини жорий этиш ва томорқа ерларини ривожлантириш шўъбаси - Бош мутахассис;

— Самарқанд шаҳар ҳокимлиги молия бўлими - Ободонлаштириш, коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш тадбирларини молиявий таъминлаш шўъбаси - Мудир.

 Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Бошқарма - Молиявий таҳлил ва режалаштириш бўлими - Етакчи мутахассис;

— Жомбой тумани 19-сонли умумий ўрта таълим мактаб - Директор.

Пахтачи тумани ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Ҳисобчи.

Нарпай тумани ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - 1-тоифали ҳисобчи.

Булунғур тумани ҳокимлиги:
— Туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари етакчи мутахассиси.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси:
— Бошқарма - Юқори кучланишли электр тармоқларининг изоляция ҳимояларини синаш, электро автоматикаларини релейли ҳимояларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда электр ўлчовлар ўтказиш цехи - Етакчи муҳандис техник.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги хузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлигининг "Самарқандсувқурилишинвест" давлат муассасаси:
— Директор ўринбосари.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Иштихон тумани ҳокимлиги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази - “Шайхислом” маҳалла фуқаролари йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёдамчиси;

— Иштихон тумани ҳокимлиги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази - Ғофур Ғулом номидаги маҳалла фуқаролари йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёдамчиси;

— Иштихон тумани ҳокимлиги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази - "Чимқўрғон" маҳалла фуқаролари йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёдамчиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 23 апрелдан 2 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Киритилган вақти: 23/04/2022 18:44.   Кўрилганлиги: 278
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-mustaqil-tanlov-elon-qilindi362514

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.