Шу кунларда республикада хаво бироз совуқ бўлмоқда. Тақдир тақозоси билан уйсиз қолган одамлар бундай об-ҳавода шароитида қийналмоқдалар.
Патруль-пост хизмати ходимлари томонидан бошпанасиз қолиб, уйларнинг ертўлаларида, кўп қаватли уйлар йўлакларида тунаётганларни аниқлаш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.
Муҳтожлар Самарқанд вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ га қарашли Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида ташкил этилган “Меҳр саховат” бошпанасига олиб борилмоқда. Бир кунда ИИБ ходимлари 20 га яқин кишини реабилитация марказига олиб боришди.
Бу каби инсонлар реабилитация маркази ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга тоза кийимлар берилиб, иссиқ овқат тановул қилиш ва иссиқ жойда ухлаш учун шароит тақдим этилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.