Самарқанд вилоят ИИБга раҳбарлик қилиб келган Шавкат Раҳмонов бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод этилди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимида фаолият кўрсатган Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Раҳмат Маматов 1967 йилда Қашқадарё вилояти Қарши туманида туғилган.
Меҳнат фаолияти давомида ички ишлар идораларида масъул вазифаларда ишлаган. Хоразм, Фарғона вилоятлари ички ишлар бошқармаларига раҳбарлик қилган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Навоий вилояти Халқ қабулхонаси мудири бўлган.
2020 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.