Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти ҳокимлигида “E-qaror” электрон тизими орқали дастлабки қарор қабул қилинди

Самарқанд вилояти ҳокимлигида “E-qaror” электрон тизими орқали дастлабки қарор қабул қилинди

Хабарингиз бор “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror”  электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори (390-сон, 2021 йил 22 июнь) қабул қилинган эди. 

Мазкур қарорга мувофиқ барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишлари “E-qaror” электрон тизими орқали амалга оширилиши, ушбу электрон тизимни четлаб ўтган ҳолда қарор ва фармойишларни қабул қилишга йўл қўйилмаслиги, қарорларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш электрон тизим орқали амалга оширилиши белгиланган.

Самарқанд вилоят ҳокими томонидан “E-qaror” электрон тизими орқали 2021 йил 1 июль куни дастлабки қарор қабул қилинди. Ушбу қарор Самарқанд вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, ахборот олиш эркинлигини таъминлаш орқали жамоатчилик назоратини такомиллаштиришга қаратилган.

Қарорни юклаб олиш (PDF 322 KБ)


Киритилган вақти: 02/07/2021 18:29.   Кўрилганлиги: 588
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyati-hokimligida-e-qaror-elektron-tizimi-orqali-dastlabki-qaror-qabul-qilindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.