Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти ҳокими Ширин дирекциясига келди

Самарқанд вилояти ҳокими Ширин дирекциясига келди

Вилоят ҳокими Адиз Бобоев Ширин дирекциясида бўлди ва шаҳарчанинг қурилиш жараёнлари билан танишди. Ҳокимга лойиҳа тақдимот қилинди. 

Бобоев соҳа масъуллари билан шаҳарчанинг инфратузилмасига оид масалаларни муҳокама қилиб, иссиқлик ва совитиш тизимини яратишда замонавий технологияларни жорий этиш бўйича таклифларини билдирди.

Унинг таъкидлашича, Ширин шаҳарчаси нафақат замонавий, балки аҳоли учун ҳар томонлама қулай бўлиши керак. Шунингдек, ҳоким аукцион орқали сотиб олинган ҳудудлардаги қурилиш ишлари ҳолатини кўздан кечирди ва ушбу жараёнларга доир ўз тавсияларини берди.


Киритилган вақти: 01/12/2024 21:50.   Кўрилганлиги: 42
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyati-hokimi-shirin-direktsiyasiga-keldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.