2021 йилдан бошлаб самарқандлик тадбиркорлар ўз маҳсулотларини
Ямайка, Колумбия, Қатар, Македония, Бангладеш ва Ливанга экспорт қилиш эвазига вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотларининг экспорт географияси 56 та давлатга кенгайган. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг 50-сессиясидаги мурожаатида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Вилоят ҳокимининг маълум қилишича, 2021 йил самарқандлик тадбиркорлар 402 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилган — бу режа 16 фоизга ошириб (55 миллион долларга) бажарилди дегани. Экспорт ҳажми бир йил олдингига қараганда 60 фоизга ошган.
Таъкидланишича, Самарқанддан 2021 йил 144 миллион долларлик текстил, 125 миллион долларлик озиқ-овқат, 30 миллион долларлик озуқа-ем ҳамда 23 миллион долларлик металл ва ундан тайёрланган маҳсулотлар экспорти амалга оширилган.
2021 йилда 25 миллион долларлик майиз, 11,6 миллион долларлик мош, 9 миллион долларлик узум, 5,5 миллион долларлик ерёнғоқ каби маҳсулотлар экспорт қилинган. Шунингдек, 700 минг долларлик 7 турдаги янги салат барги, янги навли гилос, янги узилган селдерей кўкатлари ва янги навли бодринг Монголия, Ироқ, Қозоғистон ва Россия давлатларига экспорт қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.