Бугун, 21 декабрь куни Самарқанд тумани Пулимуғоб маҳалласида 12 нафар ёшлар ва хотин-қизларга янги уй-жойлар топширилди.
Бу ҳақда Самарқанд тумани ҳокимлиги ахборот хизмати zarnews`га хабар берди.
Янги уйларни эгаларга топширишга бағишланган тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов, вилоят бошқармалари масъуллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Заршед Мўминов Меҳрибонлик уйи битирувчиси. Бугун унинг хурсандчилиги чексиз.
- Шу йил Самарқанд давлат чет тиллар институти талабаси бўлдим, - дейди у. - Бугун эса ўз уйимга эга бўляпман. Мен каби боқувчисини йўқотган ёшлар ва аёлларга уй қуриб бераётган давлатимизга раҳмат айтаман.
Пулимуғобда хайрли иш ҳали давом этади. Ташаббускор гуруҳ вакиллари ҳокимлик кўмагида янги қурилган уйлар ёнидан 16 хонадонли уй қуришни ҳам мақсад қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.