Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд тадбиркорларини қайси масалалар қийнайди?

Самарқанд тадбиркорларини қайси масалалар қийнайди?

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида тадбиркорлик фаолиятидаги муаммоларни ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида тадбиркорлар қабули ўтказилди.

Дастлаб вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда тадбиркорларга мурожаатнома йўллади.

Қабулда Бош вазир ўринбосари, иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, шунингдек Марказий банк, вазирлик ва қўмиталарнинг масъул раҳбарлари иштирок этди.

Қабулга келган 232 нафар тадбиркор 200 дан ортиқ масалада мурожаат қилди. “Ергеодезкадастр”, солиқ, сув, тижорат банклари ва кредит масалалари масъуллар томонидан алоҳида ўрганилди.

Қўшработ туманидаги “Озоджон файзи нур” хусусий корхонаси кўп йиллардан буён қурувчилик фаолияти билан шуғулланади. Корхона тендерда ғолиб бўлиб туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Булоқбоши маҳалла фуқаролар йиғини биноси қурилиши учун қарийб 1 миллиард сўмлик шартнома асосида иш бошлаган. Лекин бажарилган 360 миллион сўмлик ишнинг қарийб 50 фоиз маблағини ололмасдан сарсон. Мазкур учрашувга келган корхона раҳбари ва таъсисчиси Бахтиёр Бўтабоев шу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилди. Тадбиркорнинг масаласи вилоят ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқиладиган бўлди.

Учрашувга келган тадбиркорларнинг мурожаатларининг аксарияти мактабгача таълим муассасаси очишдаги кредит масаласи бўлди.

- 2018 йил 120 ўринли хусусий мактабгача таълим муассасаси қуриш учун банкка кредит сўраб мурожаат қилдим, - дейди “Илк қадам” хусусий мактабгача таълим ташкилоти директори Манзура Нарзиева. – Ўша пайтда банкда кам фоизли ресурс тугаб қолганлиги учун 22 фоиздан тижорий кредит олишга мажбур бўлгандик. Лекин айни боғчани очиш арафасида пандемия бошланиб қолди. Бу эса боғчани очилишини ортга қолдириш билан бирга кредит фоизларини ошиб боришига олиб келди. Пандемия бўлишига қарамасдан банк 240 миллион сўм фоиз ҳисоблаган, қолаверса ҳар ойда 67 миллион сўм кредит тўлаймиз, ҳар иккаласини бирдек тўлашга имкониятимиз йўқ. Шу масалага ечим топишда ёрдам сўраб келгандим, Марказий банк ва бошқа идора мутахассислари томонидан масалам ўрганиб чиқилди. Уларнинг ёрдами билан кредитим учун менга тадбиркорлар фондидан 5 фоиз тўлаб бериладиган бўлди. Яна тўпланиб қолган фоизларни умумий муддатга бўлиш ва жами кредит муддатини узайтиришга ёрдам қилишди. Бу ҳам бизга катта ёрдам беради.  

 

Учрашувда ўзини қийнаётган муаммосини айтолмаган тадбиркорлар ўз ҳудуди бўйича рўйхатга ёзилиб, масаласи киритди. Бу масалалар Бош вазир ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан назоратга олиниб, амалий ёрдам беришга қаратилади.

Ўктам Худойбердиев,

Бахтиёр Мустанов.


Охирги ўзгариш: 14/04/2021 08:35.   Кўрилганлиги: 530
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-tadbirkorlarini-qaysi-masalalar-qiynaydi1

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.