Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд ШҲТ саммитига тайёр

Самарқанд ШҲТ саммитига тайёр

15-16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбати саммити ўтказилади. 

Саммитда ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарлари сўнгги уч йилда биринчи марта бир жойга тўпланмоқда.

Саммит арафасида Самарқандда янги муҳташам ва замонавий аэропорт, Халқаро туризм маркази қурилди. Марказ ҳудудида жами 10 та объект бунёд этилди – 8 та (2 та 5 юлдузли ва 6 та 4 юлдузли) меҳмонхона, Конгресс холл ҳамда Карвонсарой комплекси қурилди.

Бугун Самарқанд саммитни ўтказиш учун тайёр ҳолатда. Шаҳар кўчаларига ШҲТ ва унга аъзо мамлакатлар байроқлари, саммитга бағишланган афишалар ўрнатилган.


Киритилган вақти: 11/09/2022 21:46.   Кўрилганлиги: 312
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-shht-sammitiga-tayyor

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.