Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд шаҳридаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида "Бир нуроний - ўн ёшга масъул" кўрик-танловининг республика босқичи бошланди.

Самарқанд шаҳридаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида "Бир нуроний - ўн ёшга масъул" кўрик-танловининг республика босқичи бошланди.

Унда вазирлик ва ҳокимлик раҳбарлари, алоқадор ташкилот ва идора масъуллари, барча вилоятлардаги қатнашчилар иштирок этяпти.

Тадбир аввалида вилоят ҳокими Э.Турдимов нуронийларнинг доно сўзи, ибратли ҳаёти ёшларнинг тарбияли, одоб-ахлоқли, илм олишга интилувчан бўлишида катта аҳамият касб этишини таъкидлади. Кўрик-танловда уларга омад тилади.

Танловда ҳудудий босқичларда биринчи ўринни олган нуронийлар ўз ҳаётий тажрибаларида, маҳалласида “Бир нуроний - ўн нафар ёшга масъул” лойиҳаси асосида амалга оширган ишларни намойиш этади.


Киритилган вақти: 24/10/2022 12:50.   Кўрилганлиги: 286
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-shahridagi-buyuk-ipak-yoli-xalqaro-turizm-markazida-bir-nuroniy-on-yoshga-masul-korik-tanlovining-respublika-bosqichi-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.