10-11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади.
Унда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон Президентлари, Венгрия Бош вазири ҳамда Туркманистон Халқ маслаҳати раиси қатнашади.
Бугун, 9 ноябрь куни саммит доирасида бир қатор муҳим учрашувлар ўтказилмоқда.
Ушбу халқаро тадбир тафсилотларини чет мамлакат ва юртимизда кенг ёритиш учун 240 дан ортиқ хорижий ва 300 га яқин маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюрган.
Маҳаллий ҳамда чет эллик журналистларнинг фаолият кўрсатишлари, турли тадбирлардан тезкор материаллар тайёрлашлари учун зарур шарт-шароитларни яратилган. Матбуот маркази ташкил этилган.
9 ноябрь куни Матбуот маркази ўз фаолиятини расман бошлади. Марказда замонавий компьютер, юқори тезликка эга интернет, wi-fi тармоғи ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун зарур барча қулайликлар яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.