Шу кунларда ишчи ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги делегация ушбу мамлакат минтақалари раҳбарлари ва тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказмоқда.
Цзинан шаҳрига ташриф буюрган Э.Турдимов ва делегация аъзоларини Шандун провинцияси коммунистик партияси доимий қўмитаси бош котиби Чжан Хайбо самимий кутиб олди.
Шундан сўнг вилоятимиз ҳокими Лю Цян бошчилигидаги Цзинан шаҳри раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Эркинжон Турдимов юксак меҳмондўстлик ва самимий қабул учун мезбонларга миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон, хусусан, Самарқанд билан узоқ тарихий алоқалари мавжуд бўлган Шандун провинцияси билан ҳамкорлик икки томон учун манфаатли бўлишини таъкидлади. Самарқанд етакчиси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Хитойдан кўп нарса ўрганишимиз керак, хусусан, камбағалликни қиқсартириш, аҳоли даромадларини оширишда ушбу мамлакат тажрибаси бизга қўл келади” деган сўзларини ёдга олиб, шу мақсадда вилоятдан катта делегация ушбу мамлакатда бўлиб турганини қайд этди.
Учрашувда томонлар Самарқанд вилояти ҳокими бошчилигида раҳбарлар ва тадбиркорларнинг Хитойга бу галги ташрифи минтақалар ўртасидаги алоқаларда янги саҳифа очиши ва ҳамкорлик истиқболларига хизмат қилишини таъкидладилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.