Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди. «Бугун тарихий воқеа — бугун қардошим Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан тақдирланди», — деди Президент.
«Хабарингиз бор, 2017 йили БМТнинг 72-сессиясида улуғ бобомиз Имом Бухорийнинг меросини ўрганиш ҳақида гапиргандим ва ўша пайтда Туркия Президенти, қардошим Режеп Таййип Эрдоған бу фикрларни қўллаб-қувватлаган эди», — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.
«Биз Ўзбекистонда Имом Бухорий бобомизнинг меросини чуқур ўрганиш учун Самарқанд заминида ул зотнинг номида халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ҳадис илми мактабини ташкил этдик», — деди Президент.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.