Туғруқ комплекси Самарқанд шаҳар 1- сон туғруқ мажмуаси негизида иш олиб бориши белгиланган.
Янги бино қурилиши учун шаҳар тиббиёт бирлашмасига ҳудудидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 1,80 гектар ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратилади.
Қурилиш вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмачилигида амалга оширилади. Бу вилоят ҳокимининг тегишли қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, компания тегишли ташкилотлар билан биргаликда объектнинг лойиҳаолди шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиб тасдиқланиши, экспертиза хулосаларини олиш ва тендер савдоларини ўтказиш чораларини ҳам кўради.
Қарорда масъул идораларга объектнинг қурилиш-монтаж ишларида қурилиш сифати юзасидан техник, муаллифлик ва давлат назоратини қатъий олиб борилишини, объектда белгиланган қурилиш-монтаж ишларини тасдиқланган режа-график асосида бажарилиши ва фойдаланишга топширилишини таъминлаш топширилган.
Ҳудудидан Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига оилавий поликлиника биноси қурилиши учун ҳам ер майдони ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган. Яъни, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 0,50 ер майдони янги оилавий поликлиника биноси қурилиши учун доимий фойдаланиш мақсадида ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.