Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Қиморхона ташкил қилган йигитга жиноят иши қўзғатилди

Қиморхона ташкил қилган йигитга жиноят иши қўзғатилди

2021 йил 9 январ куни соат 01:00 ларда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан 

Самарқанд шаҳар «Қорасув» маскани, Обод маҳалласи 11-уйда ўтказилган тезкор тадбирда Иштихон тумани Янгикент маҳалласи Жонроҳат қишлоғида рўйхатда турувчи, 1989 йилда туғилган С.И. яшаётган уйида қимор ўйинини ўтказаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, С.И.нинг ижара уйида 4 нафар қиморбозлар даврасидан карта калодалари, 3 685 000 сўм пул ва 100 доллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилган.


Киритилган вақти: 12/01/2021 09:11.   Кўрилганлиги: 612
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/qimorxona-tashkil-qilgan-yigitga-jinoyat-ishi-qozgatildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.