Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ўзбекистонда энг кўп аҳоли яшайдиган ҳудуд — Самарқанд, энг кам Сирдарё бўлиб қолмоқда

Ўзбекистонда энг кўп аҳоли яшайдиган ҳудуд — Самарқанд, энг кам Сирдарё бўлиб қолмоқда

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда энг кўп аҳоли яшайдиган ҳудуд — Самарқанд вилояти (4 млн 159 минг киши) ҳисобланади.

Кейинги ўринларда Фарғона (4 млн 15 минг киши), Қашқадарё (3 млн 515 минг киши), Андижон (3 млн 354 минг киши) ва Наманган (3 млн 28 минг киши) вилоятлари туради.

Энг кам ўзбекистонликлар яшайдиган ҳудуд Сирдарё вилояти бўлиб, у ерда 905 минг киши истиқомат қилмоқда. Кейинги ўринларни Навоий (1 млн 65 минг киши), Жиззах (1 млн 491 минг киши), Хоразм (1 млн 971 минг киши) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон (1 млн 987 минг киши) эгаллаган.


Киритилган вақти: 09/08/2023 09:02.   Кўрилганлиги: 231
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ozbekistonda-eng-kop-aholi-yashaydigan-hudud-samarqand-eng-kam-sirdaryo-bolib-qolmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.