Мазкур ташаббусга кўра, Самарқанд вилояти Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус туманини ўз тажрибаси асосида янада ривожлантиришга кўмаклашяпти.
Нукус туманини 2022-2024 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли саломатлигини сақлаш, қурилиш-бунёдкорлик ишлари, янги корхоналарни ишга тушириш ва иш ўринлари яратиш, бир сўз билан айтганда, ҳар томонлама ривожлантириш учун Самарқанд вилояти томонидан 898,5 миллиард сўмлик лойиҳалар ишлаб чиқилган.
Мазкур ташаббус асосида тасдиқланган “Йўл харитаси”га кўра бугун Нукус туманида қатор объектлар фойдаланишга топширилмоқда. Нукусликларнинг қувончига сабаб бўлаётган мазкур тадбирларда 300 нафардан ортиқ самарқандлик фаоллар ҳам иштирок этишмоқда.
Расман фойдаланишга топширилган илк маскан, қиймати 7,2 миллиард сўмлик лойиҳа асосида 6,5 гектар майдонда бунёд этилган “Хотира майдони” бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.