Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан республикамиз вилоятлари Қорақалпоғистондаги туманларга бириктирилган бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ёрдам бериб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан республикамиз вилоятлари Қорақалпоғистондаги туманларга бириктирилган бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ёрдам бериб келмоқда.

Мазкур ташаббусга кўра, Самарқанд вилояти Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус туманини ўз тажрибаси асосида янада ривожлантиришга кўмаклашяпти.

Нукус туманини 2022-2024 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли саломатлигини сақлаш, қурилиш-бунёдкорлик ишлари, янги корхоналарни ишга тушириш ва иш ўринлари яратиш, бир сўз билан айтганда, ҳар томонлама ривожлантириш учун Самарқанд вилояти томонидан 898,5 миллиард сўмлик лойиҳалар ишлаб чиқилган.

Мазкур ташаббус асосида тасдиқланган “Йўл харитаси”га кўра бугун Нукус туманида қатор объектлар фойдаланишга топширилмоқда. Нукусликларнинг қувончига сабаб бўлаётган мазкур тадбирларда 300 нафардан ортиқ самарқандлик фаоллар ҳам иштирок этишмоқда.

Расман фойдаланишга топширилган илк маскан, қиймати 7,2 миллиард сўмлик лойиҳа асосида 6,5 гектар майдонда бунёд этилган “Хотира майдони” бўлди.


Киритилган вақти: 16/10/2022 21:31.   Кўрилганлиги: 280
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ozbekiston-respublikasi-prezidenti-shmirziyoevning-tashabbusi-bilan-respublikamiz-viloyatlari-qoraqalpogistondagi-tumanlarga-biriktirilgan-bolib-hududni-ijtimoiy-iqtisodiy-rivojlantirishga-yordam-berib-kelmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.