Cайлов кодексига кўра, ОАВ вакиллари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш,
шу жумладан, сайлов куни овоз бериш биноларида бўлиш, овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш ҳуқуқларига эга. Бунинг учун ОАВ вакилида Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган ҳужжат бўлиши керак.
Бу унинг аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномадир. Яъни, “Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом”га кўра, сайловни ёритувчи ОАВ вакиллари — Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади ва махсус гувоҳнома берилади.
ЭСЛАТМА!
ОАВ вакиллари сайлов жараёнларида ўзига Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган гувоҳномани ҳамда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ёнида олиб юриши, ваколатли шахслар талабига мувофиқ уларни кўрсатиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.