Ҳаёт мени сийламади, ҳали ёш пайтимдаёқ кўп синовларни бошимдан кечирдим. Бешинчи синфда ўқиётган қизалоғим турмуш ўртоғим билан автоҳалокатга учраб, ҳаётдан эрта кўз юмди.
Она учун фарзанд доғи қандайлигини фақат буни бошидан ўтказганлар билади. Кейин суянчиғимсиз қолганим ҳам тақдиримга бир зарба бўлди. Начора, Худонинг синови экан-да. Бир ўғлимни ўзим тарбиялаб, вояга етказдим.
Йиллар саломатлигимга путур етказди, биринчи гуруҳ ногиронига айландим. Ўғлим ҳам уйлангач, хотини билан кетдию, онадан хабар олиш ёдидан кўтарилди. Бу ҳам бир синов экан. Ёлғиз, кекса аёл нураб ётган уйда, қаровсиз яшаб юргандим, тўғриси, қийналиб кетдим.
Телевизорда ҳар доим ҳоким халқ билан учрашяпти, одамларнинг муаммолари ҳал бўляпти, деган гапларни эшитгач, таваккал шундай учрашувлардан бирига бордим.
Тумонат одам, ҳамма дард билан келган. Менга навбат етадими-йўқми, дея иккиланиб ўтирдим. Кексалигимми ё юришга қийналаётганим ҳисобга олинибми, дарров йўл бўшатишди. Соғлигимни тиклашни, уйимни озроқ бўлса ҳам эпақага келтиришларини сўрадим.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов сўзларимни тинглагач, ёнидагиларга топшириқ берди. Бу топшириқ қачон бажариларкан, деб уйга қайтдим.
Аммо орадан кўп ўтмай, абгоргина уйим одам ўтирадиган ҳолга келтирилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидагилар соғлиғимга эътибор қаратиб, муолажа қилишди.
Баъзида ўзимни ҳеч кимга кераксиз ҳисоблаб, ўксиб қолардим. Вилоят ҳокимининг мендай бир кекса кишининг мурожаатини эътиборсиз қолдирмай ёрдам берганидан қувондим, шукур қилдим.
Гулсум Тагиева,
Самарқанд шаҳри, Дамариқ маҳалласи.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.