Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Оғизбирчиликка интилаётган халқни енгиб бўлмайди

Оғизбирчиликка интилаётган халқни енгиб бўлмайди

Давлатимиз раҳбари ҳар сафар Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари билан ташриф буюрар экан, қорақалпоқ халқи, фаоллари билан учрашувлар, суҳбатларда “оғизбирчилик”, деган иборани ишлатишни канда қилмайди.

Чунки бу ибора самимий, меҳмондўст, бағрикенг буюк қорақалпоқ элининг ўзига хослиги, тантилиги, топганини бўлиб ейишга одатлангани ифодасидир.

Дарҳақиқат, Президентимиз ташаббуси билан Орол денгизи фожиаси оқибатларини бартараф этиш йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатлар, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури доирасида Нукус шаҳри, унинг атрофидаги туманлар ҳамда овулларда амалга оширилган қурилиш-бунёдкорлик ишларида қорақалпоқ халқи ўзининг меҳнатсеварлиги, бирдамлигини намойиш этгани, эзгу ишларга бош-қош бўлаётгани ҳар қанча эътирофга арзийди.

Ўзбек билан аждоди томирдош шундай халқнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солганига ишонгинг келмайди. Нукус шаҳрида бир гуруҳ шахслар Қорақалпоғистоннинг давлат бошқаруви органларини эгаллашга уриниши ва ғайриқонуний ҳаракатларни содир этиши қорақалпоқ элининг ҳоҳиш-истаги эмас, албатта. Бу Конституцион тузумга тажовуз қилишга интилаётган гуруҳлар, Марказий Осиёни уруш майдонига айлантиришни ният қилганларнинг ҳаракатидир.

Шавкат Мирзиёев кеча, 2 июль куни Нукус шаҳрида бўлиб, Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашувда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини, Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда «Ўзбекистон Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдирилишини билдирди.

Президентимиз бугун ҳам Нукусда, халқ билан мулоқот қиляпти, уларнинг хоҳиш-истаги, талабларини тинглаяпти.

Мана шундай вазиятда бир-биримизни қўллаб-қўвватлаб, бир ёқадан бош чиқарган ҳолда сепаратистик ғоялар билан йўғрилган иллатларни бирдамлик, оғизбирчилик билан енгиб чиқишимиз мумкин. Бугун шундай эзгу мақсадларга эҳтиёж сезиляптики, давлатимизнинг ҳар қандай қонуний ҳаракатини қўллашимиз зарур! Зеро, ота-боболаримиз айтганидек: «Бирлашган мингни йиқитади»!


Шавкат Жалолов,
Олий Мажлис Сенати аъзоси, “Agromir group” директорлар ассоциацияси кенгаши раиси.


Киритилган вақти: 04/07/2022 10:07.   Кўрилганлиги: 349
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ogizbirchilikka-intilayotgan-xalqni-engib-bolmaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.