Яқинда Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Нуробод туманидаги “Иттифоқ”, “Чорвадор”, “Олға”, “Ўртабўз” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни тинглаган эди.
Учрашувда вилоят ҳокими тумандаги “Нуробод-Ўртабўз-Меҳр-Олға” ва «Тошқудуқ-Олға-Ҳазармали» автомобиль йўлларининг 34 километрдан иборат таъмирталаб қисмини асфальт қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берган эди.
Ўтган қисқа вақт ичида “Чорвадор” МФЙдан Нуробод тумани марказигача бўлган автомобиль йўлини асфальт қилиш ишлари тўлиқ бажарилди. Бу лойиҳа амалга оширилиши натижада туманнинг тўртта маҳалласида истиқомат қилаётган 16 мингдан ортиқ аҳолининг оғири енгил, узоғи яқин бўлди. Бугун уларнинг қувончи чексиз.
— Замонавий шароитларга эга маҳаллада яшаш кўп йиллик орзумиз эди,—дейди “Олға” маҳалла фуқаролар йиғини фаоли Иброҳим Рўзиқулов. – Эндиликда бизнинг маҳалламизда ҳам барча қулайликларга эга инфратузилма яратилмоқда. Мурожаатимиз асосида йўлларимиз таъмирлаб берилганидан мамнунмиз.
Шунингдек, Қурбон ҳайити арафасида туман марказида жойлашган “Ҳазрати Али” масжидининг олди ва масжидга олиб борувчи йўллар ҳам асфальт қилинди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, “Халқ сўзи”.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.